Ассалому алайкум! Мен бир қиз боламан, бир ўқув курсига ёзилган эдим. Бу гуруҳда қиз бола фақат мен эканман. Алҳамдулиллаҳ сатри авратдаман, номаҳрамлар билан қандай чегарада бўлиш кераклиги ҳақида билимим бор. Курс давомийлиги бир ой, ибодатга алоҳида аёллар учун хонаси бор. Дарс хоналари ойналар билан ўралган, яъни хоналар ичи кўриниб туради. Саволим шундан иборатки, фитнага сабаб бўладиган ишлар қилмасдан, шариат чегарасида бўлиб ўқишимни давом эттирсам бўладими? Мен танлаган курс бўйича гуруҳ фақат битта бўлгани учун бошқа гуруҳга ўтиш имкони йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса, бирон маҳрамингиз ёки дугонангиз бирга қатнашсин. Валлоҳу аълам!