Ассалому алайкум! Устозлар мен кўп йиллардан бери ишлаш мақсадида Россия давлатига бораман лекин бир саволга жавоб топа олмаяпман. Насроний ва яҳудийларнинг сўйган гўштлари бизга ҳалолми дейилган саволларга агар яҳуд ва насороларнинг ўз динларига кўра сўйилган бўлса бизга ҳалол бўлиши маносидаги жавоблар бор аммо уларнинг динлари кўрсатмасига кўра қандай сўйилиши кераклигини билдирадиган бирорта жавоб топа олмадим. Саволим шуки Насроний ва яҳудийлар аслида ўз динлари бўйича жонлиқни қандай холатда сўйишлари лозим? ва биз мусулмонлар буни қандай ажрата олишимиз мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Улар ҳам мусулмонларга ўхшаб Аллоҳнинг исмини зикр қилиб(Ийсо, Узайр алайҳиссаломларни эмас) сўйса ҳалол бўлади. Сиз ажратолмайсиз, шунинг учун ўзинглар сўйиш шароитини қилишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!