Устоз сизнинг * Сунний ақийдалар * деб номланган китобингизни Аллоҳ қодир қилганича ўқиб ўрганяпман. Устоз мазкур китобнинг Қазо ва қадар бобини ўқиб чиққандан кейин қалбимда оғир ҳолатдан қийналяпман, китобда банданинг бирор амални қилиши ҳақида қуйдагича айтилган: банда бир амални қилмоқчи бўлса, у ерда иккита нарса бўлади
1) Ташқи воситалар
2) Банданинг шу амалга ёъналиши
Инсон шу иккинчи қисмда, яъни амални қилишга ёъналганда савоб ёки гуноҳ касб қилиши мумкинлигини тушундим.
Устоз саволим қуйдагича: Қазо ва қадар бобини ўқигандан кейин ҳаёлимга хар ҳил ўйлар келадиган бўлиб қолди, М-н бирор иш қилсам буни сен ўзинг қилдинг, бунга Аллоҳнинг ҳеч таъсири ёъқ деган ёмон ўйлар келаверади. Устоз балки мен бу бобни нотўғри тушунгандирман, ёки бирор камчилигим туфайли шундай ҳолат бўлаётгандир, шундай ҳолатларда қандай ёъл тутилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлиши ўша китобда кўп айтилган. Сиз бошқа нарсани ўйламоқда экансиз.