Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калима ҳақида

14:48 / 03.03.2020 | Bahrom Erkinboev | 1367

Ассалому алайкум! Бугун ижтимоий тармоқда бир видео кўрдим. Гўёки хитойликлар короновирус туфайли хитойдаги мусулмонлар касалланмаслиги туфайли 20млн хитойлик исломни қабул қилди дейилган(адашмасам ёлғон). Мени қаттиқ ўйлантирган гап имом уларга калимани ўргатаётканда “Ашҳаду анла илаҳа иллалоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ ва ашҳаду анна Исо Абдуллоҳи ва росулуҳ” деган сўзи бўлди. Улар келтирган калима тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У хабар ростми ёки ёлғонми аслида билмаймиз. Айтилган калималар тўғри, янги иймон келтирганлар аввал масиҳий динда бўлганлар бўлса шундай калима айтилади. Чунки Лаа илааҳа иллаллоҳ деб туриб Ийсо алайҳиссаломни ҳам илоҳ деб билса мушрик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat