Ассалому алайкум! Балик овига қизиқамиз оилавий ва тез-тез бориб турамиз, ўзим учун билиб олганим яхши деб савол йўллаябман. Балик овида хархил хўрак ишлатилади, бақа (қурбақа) балиқни ўзи (майда балиқ хурак сифатида) суний балиқ (воблер, джиг) ялтироқ темир ёки шунга ўхшаш ялтироқ метал (блесна) чувалчанг ва хар хил қуртлар (дарахт қурти, пашша қурти, лой қурти). Мана шу ёзганларим билан балиқ овласак бизга бу ишимиздан гунох ва харом жойи йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Юқоридагиларнинг барчасидан балиқни овлаш мақсадида фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!