Ассалому алайкум! Нажосат теккан ер табиий равишда қуриса анашу ер пок бўлишини анча вақт аввал савол-жавобда ўқиган эдим, мен душимиз ерига нажосат тушганлигини аниқ биламан, яна маний теккан кийимни ҳам душда ювганман, ювишда фойдаланган сувим озгина бўлса ўша ерга ювгандан сўнг қолган сувини ҳам оққизиб юборган бўлишим мумкин, душимиз ичига деярли қуёш тушмайди душдан доимий фойдаланилганлиги учун доим ҳўл ҳолатда туради агар табиий равишда қуритмоқчи бўлсак 2-3 ҳафта балки ундан кўп вақт фойдаланмаслигимзга тўғри келса керак. Манашу душимиз ерини қандай покласак бўлади табиий равишда қуришидан бошқа усули борми? Сўраганимнинг сабаби кўпинча душда тахорат қиламиз ёки ювинганимдан сўнг ерга тушиб менга сачираган сувларни артганим билан ҳам барбир сочиқга тегади кийимга ҳам тегиш эҳтимоли юқори. душимиз ери битондан, битонни тагида иситгичи бор шу иситгич ёрдамида душимизнинг ер битонини қуритсам ер пок бўладими? 2) лекин деворларида иситгич йўқ деворига ҳам ерга тушган сув сачираган ва кир ювганимдаги сув томчилари ҳам деворга сачираган, шу деворни устидан сув оққизиб юборсам ҳам пок бўладими қуримаган тақдирда ҳам. (маний теккан кийимларимни душда юваман сабаби уйимизда келинларимиз ҳам бор бундай кийимларимни ташқарида юволмайман йўқса қандай кийим юваётганим кўриниб қолади буни мен ҳоҳламаян.)
– Ва алайкум ассалом! Нажосат теккан ер қуриши билан пок бўлади деган ҳукмдан бетон ёки кафел ёки ёғоч пол назарда тутилмаган, балки ташқаридаги юмшоқ тупроқли ер назарда тутилган. Сизнинг ҳаммомингиздаги ерни уч маротаба сув билан ювса пок бўлади. Валлоҳу аълам!