Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

18:31 / 07.06.2022 | Xadichabonu | 1207

Ассалому алайкум! Талоқ тушгандан кейин эримнинг уйида иддани ўтаётганда қайта никоҳланиш шартми? Агар никоҳланмасдан яқинлик қилса зинога ўтиб қоладими? 3 талоқ эмас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг қандай талоқ қўйганига боғлиқ. Ражъий талоқ бўлса яна эр-хотин бўлиб яшаш учун қайта никоҳланиш шарт эмас. Жинсий алоқа ёки унга олиб борувчи ишлар ёки сўз билан хотинни қайтариб олаверади. Боин талоқ қўйилган бўлса никоҳ ўқитилиши шарт, акс ҳолда бундай алоқалар зино ҳисобланади. Ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмларини яхши биладиган аҳли илмга бориб маслаҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat