Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки эр аёлини тўшакка чақирганда агар шаръий узурли бўлмаса аёл қаршилик қилиши кeрак эмас. Аёлни эрига хоҳиши бўлганда, эрга таклиф билдирса, эр йўқ дейиши мумкинми? Бу борада аёлларни ҳаққи қанақа?
Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳам ҳаққи бор. Фуқаҳолар “Тўрт кунда бир яқинлик қилиш аёлнинг эрининг устидаги ҳаққи” деганлар.
عن الشعبي، قال: أتت امرأة عمر فقالت: يا أمير المؤمنين، زوجي خير الناس يصوم النهار، ويقوم الليل، والله إني لأكره أن أشكوه، وهو يعمل بطاعة الله عز وجل والسلام عليكم ورحمة الله. فقال كعب بن سور ما رأيت كاليوم شكوى أشد ولا عدوى أجمل. فقال عمر: «ما تقول؟» قال: تزعم أنه ليس لها من زوجها نصيب. قال: «فإذا فهمت ذلك فاقض بينهما» قال: يا أمير المؤمنين أحل الله من النساء مثنى وثلاث ورباع فلها من كل أربعة أيام يوم يفطر، ويقيم عندها، ومن كل أربع ليال ليلة يبيت عندها أخرجه عبد الرزاق
Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади : “Бир аёл Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, “Эй амирул мўминин, эрим одамларнинг яхшиси. Кундузи рўза тутади, кечалари қоим бўлади. Аллоҳга қасамки мен унинг устидан шикоят қилишни хуш кўрмайман. У Аллоҳ азза ва жалланинг тоатига маҳкам бел боғлаган. Вассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ” деди. Шунда Каъаб (Умар розияллоҳу анҳунинг ёнларида ўтирган эди) “Бугунги кундаги каби қаттиқ ва гўзал шикоятни кўрмаганман” деди. “Нима деяпсан” деди Умар. Шунда Каъаб “Бу аёл эридан насибаси йўқлигини даъво қилмоқда” деди. Умар розияллоҳу анҳу “Тушунган бўлсанг ўртасида ҳукм чиқар” дедилар. “Эу амирул мўмини Аллоҳ аёллардан 2-3-4тасини ҳалол қилган. Аёл учун тўрт кунда бир эри рўза тутмаслиги ва унинг ҳузурида бўлиши унинг ҳаққидир ва тўрт кечадан бир кеча эри унинг ёнида ётиши керак” деди”. Абдурраззоқ ривояти. Валлоҳу аълам!