Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомладорга талоқ тушадими

21:21 / 07.06.2022 | Otabek | 1251

Ассалому алайкум! Аёл киши хомладорлик вақтида талоқ тушса унинг хукми қандай ва қанча вақт идда сақлайди? Шу маалумотга жавоб топа олмадим. Бир танишим савол берди, у биродаримиз уйланган ва талоқ масаларини яхши билмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор ҳур аёлнинг ҳам, чўрининг ҳам эри ўлгандан кейинги иддаси ҳомиласини туғишидир.
Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган:

وَأُوْلَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ 

«Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир» (Талоқ сураси, 4-оят).
Бу ҳукмга ҳадисдан ҳам далил бор:

قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: اجْتَمَعَ أَبُو سَلَمَةَ وَابْنُ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، وَهُمَا يَذْكُرَانِ الْمَرْأَةَ تُنْفَسُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِلَيَالٍ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: عِدَّتُهَا آخِرُ الْأَجَلَيْنِ، وَقَالَ أَبُو سَلَمَةَ: قَدْ حَلَّتْ بِالْوَضْعِ، فَجَعَلَا يَتَنَازَعَانِ، فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: أَنَا مَعَ ابْنِ أَخِي، فَبَعَثُوا كُرَيْبـًا إِلَى أُمِّ سَلَمَةَ يَسْأَلُهَا، فَجَاءَهُمْ، فَأَخْبَرَهُمْ أَنَّ أُمَّ سَلَمَةَ، قَالَتْ: إِنَّ سُبَيْعَةَ الْأَسْلَمِيَّةَ نُفِسَتْ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِلَيَالٍ، وَإِنَّهَا ذَكَرَتْ ذَلِكَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، فَأَمَرَهَا أَنْ تَتَزَوَّجَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: وَضَعَتْ سُبَيْعَةُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِثَلَاثَةٍ وَعِشْرِينَ أَوْ خَمْسَةٍ وَعِشْرِينَ يَوْمًا، فتَشَوَّفَتْ لِلنِّكَاحِ، فَأُنْكِرَ عَلَيْهَا، فَذُكِرَ ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، فَقَالَ: «إِنْ تَفْعَلْ فَقَدْ حَلَّ أَجَلُهَا» 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Салама ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо жам бўлганларида, эрининг ўлимидан бир неча кеча ўтиб туғадиган аёлни зикр қилиб қолишди. Ибн Аббос:
«Унинг иддаси икки муддатнинг узоғи», деди.
Абу Салама бўлса:
«Туғиши билан ҳалол бўлади», деди.
Икковлари тортиша бошладилар.
Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Мен биродаримнинг ўғли томонидаман», деди.
Сўраб келиш учун Курайбни Умму Саламанинг олдига юборишди. У келиб:
«Умму Салама: «Субайъа ал Асламийя эрининг вафотидан бир неча кеча ўтиб туғди. Кейин буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, у зот уни эрга тегишга амр қилдилар», деб айтди», деди».
Бешовлари ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Субайъа розияллоҳу анҳо эрининг вафотидан йигирма уч ёки йигирма беш кун ўтиб туғди. Сўнгра никоҳланмоқчи бўлди. Бу унга инкор қилинди. Кейин бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинган эди, «Агар қилмоқчи бўлса, муддати келди», дедилар», дейилган.
Кичик ёшдаги эрнинг ўлимидан кейин ҳомиладор бўлган аёлнинг иддаси ўлим иддасидир. Икки ҳолатда ҳам насаб собит бўлмайди.
Бу фаразий бир масаладир. Бир аёл гўдак болага никоҳланган эди. Бола ўлиб қолди. Ундан кейин аёл ҳомиладор бўлди. У ҳомиладорлик иддасини эмас, эри ўлганлик иддасини сақлайди. Чунки эри ўлганда у ҳомиладор эмас эди. Кичик ёшдаги боланинг никоҳида бўлган аёл унинг тириклигида ҳомиладор бўлса ҳам, ўлганидан кейин бўлса ҳам, боланинг насаби собит бўлмайди. Чунки кичик ёшдаги боладан ҳомила бўлиши мумкин эмас. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat