Ассалому алайкум! Яқинда аёлим дугоналари билан йиғилишганди. Шом вақти бўлиб қолгани учун телефонда гаплашдим. Чўзилиб кетди ўтиришинглар деб тушунтирдим. Шом қазо бўлиб қолётганидан кесатиқ маъносида "ўйин кулгу қилиб ўтиравер" дедим. У эса ўйин кулги қилаётганимиз йўқ деди. Шу "ўйин кулги қилиб ўтиравер" деган жумлам талоққа далолат бўладими. Янги оиламиз, ичимдан жуда ғалати бўляпман шуни ўйлаб, балки васвасадир.
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушмаган. Хотиржам бўлинг. Валлоҳу аълам!