Ассалому алайкум! Бир одамни 4 та ўғил фарзанлари бор. У кишини фарзандларига калхоздан ўша фарзандини номига ер берилган лекин кичкина фарзандларига берилмаган сен отангни уйида турасан деб. Ота вафот этгандан кейин ер олган 3 та фарзандни отасини уйида ҳаққи борми? Мерос олишса кичик фарзандга жабр бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Тўрттала ўғил отанинг меросидан олишга бирдек ҳақлидирлар. Сизлар ўзингизга яқин ердаги мерос илмидан хабардор аҳли илмга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!