Ассалому алайкум! Биз яшайдиган ерда мусулмонларни эски қабристони бор, хозирда янги майитларни эски қабрларни устидан ковланиб қўйилади. Кўпинча эски одам суяклари чиқади. Суякларни йиғилиб қабрни бир чеккасига кўмилади. Базида янги мархумнинг оила азолари бунга кўнмайди ва суяклар бошқа жойга кўмилади. Бу иш қанчалик тўғри? Суякларни ўз қабрига кўмиш керак эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида маййитнинг ҳамма нарасаси чириб тупроққа айланиб кетгунча қабрни очишга рухсат йўқ. Тажрибадан келиб чиқиб маййит чириб кетадиган муддат ўтгандан кейин очса бўлади. Агар қабр очилганда олдинги маййитнинг суякларини топилса, қабрнинг бир тарафига суриб бу тарафига янги маййит қўйилса бўлади. Лекин суякларни бошқа ерга кўчириш ҳаром ҳисобланади. Фақат зарурат юзасидан қилиш мумкин. Янги маййитнинг эгаларининг хоҳиши зарурат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!