Ассалому алайкум! Ҳозирги бази бир онлине дўконларда муддатли тўлов эвазига маҳсулотни сотишяпти. Биламизки агар сотувчи ва ҳаридор ўртасидаги шартномада "пул тўлаш муддати ўтиб кетса пеня ёзади" деган шарти бўлса, бундай савдо жоиз бўлмайди. Энди ҳозирда улар "муддатдан 6 кун ўтса кейин ёзади" ёки "агар муддатидан ўтиб кетса пеня ёзмайли лекин суд орқали пулни ундириб олинади" деб савдога шарт қўйишяпти. Ушбу битим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! "муддатдан 6 кун ўтса кейин (пеня) ёзади" - ушбу шарт шартнома нодуруст ҳисобланади. “агар муддатидан ўтиб кетса пеня ёзмайди лекин суд орқали пулни ундириб олинади” – дейилса тўғри, чунки ҳақни ундириш учун бошқа шахсни ёллаш жоиз. Валлоҳу аълам!