Ассалому алайкум! Мен дугонам билан шерикликда озиқ овқат дўконини очмоқчимиз. Мен жойни ижарага оламан мебели ва маиший техникаларни сотиб оламан дугонам 20 миллион сўм таварга пул беради фойда 50/50. 6 ойдан кейин дугонам 20 миллионни қайтариб олади. Бу шериклик жоизми, рибо бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўртадаги келишувни аниқлаб олинглар, шерикчиикми ёки музорабами? Музорабада токи битим тугатилиб, барча моллар сотилиб, сармоя чиқариб олинмагунича ўртадаги пулни фойда сифатида тақсимлаш жоиз эмас. Агар барча моллар сотилсаю лекин тушган пул сармояни қоплашга етмаса сармоя эгаси ўз сармоясига, ишчи эса ўз меҳнатига куяди. Шу шартларга риоя қилсангиз келишувингиз шариатга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!