Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериш мумкунми

10:42 / 15.06.2022 | Рушана | 1244

Ассалому алайкум! Бизда хар ой ипотека кредит бор, турмуш ўртоғим йиққан пулим борлигини билмайдилар, закотни хўжайинимга чиқарсам бўладими ёки бўлмасам қайнонам 1 хоналик уйда турадилар. 3.5 млн ойлик оладилар, қайнотам қандли диабет, ишламайдилар. 2 та қайним ишлайди лекин контракт ўқийди. Қайнонам 3та контракт тўлайдилар, яна тўйданам қарзлари бор. Закотни қайнонамга чиқарсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хотин ўз эрига закот бериши жоиз эмас. Қайнонага эса закот бериш жоиз. Фақат қайнонангизни закот олишга ҳақли фақирлардан эканини аниқлаштириб олинг. Агар 85 гр тилласи, ёки нисоб миқдоридаги пули, ёки қиймати шунга етадиган тижорат моли, ёки ҳожатидан ошиқча бўлган, қиймати нисобга етадиган мулки бўлса закот олиши ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat