Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ хусусида

19:09 / 15.06.2022 | Джураева | 1184

Ассалому алайкум! Дугонам шариат хукмини билмас эди. Шу аснода бир инсон билан никохланиб орада никохлаб олган турмуш ўртоғи келмай хабар олмай орадан 8 йил ўтади. Уни на телфони на бошқа хабари бўлади хаттоки жавобини олган ёки олмаганлигини эслай олмайди. Ўртоғим бошқа бир инсонга қайта никохланади. Хозирда никохи бор, ўртоғим шариат хукмларини ўқиб Аллоҳдан қўрқиб хозирги никохим халолми деб мурожаат қилишимни илтимос қилди. Хаттоки ундан жавоб олиб кейин никохланишини билмаган, ўқимаган экан. Хозирда ибодатда мустақим бўлган дугонам анча китобларни Хазратиммиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни “Тафсири Хилол” ва бошқа китобларини ўқиб анча ўзгарган. Азиз Устозларим мазкур холат дугонамни қийнаб келмоқда, энди нима бўлади, уни никохи халол эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр ўз хотинига талоқ қўймагунича орадан йиллар ўтса ҳам ўз-ўзидан никоҳ узилиб қолмайди. Агар ўша аёлнинг эри унинг жавобини бермаган бўлса кейинги никоҳлари боғланмаган. Дарҳол ўша эрини топиши талоғини олиши ва иддасини тўлиқ ўтириши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat