Ассалому алайкум! Отам вафот этганларига 1 йилдан ошди. Шу кунгача закот фидия фитир садака барчасини отам берардилар. Яшашга уйимиз бор машинам бор. Фирмамиз хисобида 12 сотих еримиз бор лекин 10 минг$ атрофида қарзимиз хам бор. Бу қарз фирманики. Хозирда қўлимда пулим йўқ, топган пулимни қарзимиз хисобидан беряпман. Саволим шундан иборатки мен закот беришим керакми 12 сотик ер хисобидан? Агар берадиган бўлсам ерни хозирги тан нархини 40/1 ни бераманми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бирор аҳли илмнинг ҳузурига бориб барча мол-мулкларингизни санаб, қанча закот беришингизни ҳисоблатиб олинг. Юқорида ёзганларингиз жавоб учун етарли эмас. Ўша ерни тижорат мақсадида олган бўлсангизгина закотини берасиз. Агар мерос сифатида қабул қилиб олган бўлсангиз, ёки фойдаланиш мақсадида ўзингиз сотиб олган бўлсангиз ундан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!