Ассалому алайкум! Бола асраб олинганда, икки яшар бўлгунича эмизиб қўйилса, ота она учун номаҳрам бўлмайди дейилган. Савол: кўп ҳолларда бола кўра олмаётган оилалар ёки сутдан қолган оналар қандай қилиб эмизиши мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ўғил болани асраб олмоқчи бўлганда уни ўзига маҳрам қилиб олиши учун ўша аёлнинг онаси, ёки қизи, ёки опаси, ёки синглиси, ёки ака-укасининг хотини ўша болани икки ёшга тўлмасидан аввал эмизиши керак. Валлоҳу аълам!