Ва алайкум ассалом! Келин ўзи билан олиб келган нарсалар келиннинг шахсий мулки ҳисобланади. Бу борада аёлингиз билан маслаҳатлашасиз. Тўғри тушунганингиз учун раҳмат. Қанча-қанча “йигит”лар хотинининг диванида, хотинининг кўрпасида, хотини олиб берган кийимда, ҳатто ички кийимларигача кийиб юришни ўзларига ор деб билмаяптилар. Аксинча буни тиланяптилар. Валлоҳу аълам!