Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилам бузилди

08:46 / 28.09.2019 | Ifora | 952
Ассалому алайкум! Мен бир инсонга турмушга чиқдим ва хомиладор бўлдим. Бу вақтда эрим билан жанжаллашган пайтимиз жуда хам жаҳлда 3 талоқсан деди. Эртасига ўзи билмаган холда айтгани учун қайта никоҳ ўқитдик, лекин саволим никоҳ ҳақида эмас. Мен 4 ойлик келинлигимда уни ўзидан катта бир аёлга никоҳланиб олганидан ва ундан 1 фарзанди борлигидан хабар топдим. Ва мен келинлик уйимдан ота уйимга кетдим. Шу билан ота уйимда фарзандимни дунёга келтирдим. Эрим бундан хабар топди аммо тўғруқхонага хам бирор марта келмади. Мен жуда кўп қийналдим, ёнимда бўлмади. Орадан 1 ой вақт ўтиб фарзандимни етим бўлиб қолмасин дея эримни уйига бордим. 5 ой яшадик, лекин эрим ўзгармаган эди. Охири яна жанжаллашдик ва у қизимни жуда ёмон сўзлар билан хақорат қилди. Менга ҳам жуда кўплаб тухматлар билан “бокира эмасди ўғри эди” деб гапирирди. Биз яна у уйдан кетдик. Яқинда ажримга топширибди, чақиртиришганда қизимни хам олиб бордим. Қизимни 10 ойда кўришди, лекин на онаси на эрим қизимга қараб хам қўйишмади. Куни кеча манга телефон қилиб кўришишни таклиф қилди, лекин яшаш ниятимиз иккимизда хам йўқ. Нима қилай оилам бузилишини хохламайман, лекин жуда кўп совуқчилик тушган. Нима қилай нима маслахат берасизлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ айтганида сизни оилангиз бузилиб бўлган. Сизлар шаръан бирга яшай олмайсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat