Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон сурати хақида

18:01 / 19.06.2022 | Ўктам | 1082

Ассалому алайкум! Инсон вафот этгандан сўнг унинг суратлари деволда осилиб турибди. Расмларини олиб ташлаш керак дейди, у расм жон сўрармиш. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларнинг суратларини деворга осиб қўйиш жоиз эмас. Жонли нарсаларнинг сурати бор жойга фаришталар кирмайди. Сурат жон сўраши эса бўлмаган гап.

وَقَالَتْ عَائِشَةُ: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم  وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ، وَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللهِ». قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقَطَعْنَاهُ فَجَعَلْنَا مِنْهُ وِسَادَةً أَوْ وِسَادَتَيْنِ

Оиша розияллоҳу анҳо айтди:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар».
Оиша айтади:
«Шунда биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик».
Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг суратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас. Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқ ости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat