Ассалому алайкум! Мен Инстаграмда бир домланини марузасида эшитдим. Унда бир инсон яъни дўстига ҳар доим ёрдам берган дўсти ёрдам сўраган вақт жим жим йўқ бўлиб кетмасдан дўстига ҳар доим ёрдам берадиган инсон дўзахга 1 кунга ҳам 1 соатга ҳам 1 минутга ҳам тушмас экан. Шу ростдан ҳам шундайми шу ҳақида саҳиҳ ҳадислар борми? 2. Устозлар менинг эшитишим паст. Яқинда ишга бориб келдим уёқда ҳам ёқтиришмади ёшим 19га кираман ёзда. Гаранг деб кўрсатмаган доктор қолмади, ҳозир правага ўқишга 083 тиббий кўрикдан ўтиш вақтида ҳам қулоғим эшитиши пастлигидан ўтолмадим. Ҳозир уйга эски докторга кўринган хужжатларни олишга кетяпман. Агар ҳужжатда ҳам доктор бўлмайди сени эшитишинг паст деб ёзиб берса мошина ҳам хайдолмас эканман. Мени ҳеч ким ёқтирмайди, ҳатто кўп қариндошларим ҳам бувим, амаким, дадам. Нима қилсам бўлади менга ёрдам беринглар. Ҳамма нарсадан тўйиб кетдим, баъзида ўзимни ўлдиргим келди, лекин ҳар доим Расулуллоҳнинг бир ҳадиси қутқариб қолади. Ким ўзини ўлдирса жаннатга кирмайди, Жаннатга кирмаган одам мени кўраолмайди ва буюк Аллоҳнинг жамолини ҳам. Нима қилсам бўлади қулоғим тузалиши учун?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ерда биринчи унутмаслик керак бўлган нарса бор. У ҳам бўлса фарзи айн бўлган ибодатлар. Намоз, рўза, закот ва ҳоказолар. Шуларни адо қилмасдан шаҳид бўлиб кетса ҳам уларни тарк қилганининг азобидан қутилолмайди. Фарзи айнни адо қилгач ҳадисларда жуда кўп амалларнинг фазилати баён қилинган. Ўшаларни маҳкам тутиб умид қилиш мумкин.
2). Тиббётга мурожаат қиласизда. Аллоҳнинг имтиҳони қанча қаттиқ бўлса сабр қилганнинг эвазига берадигани ҳам улкан бўлади. Нега ғам чекасиз? Ўзи бу дунё вақтинчалик бўлса, эвазига бериладиган жаннат абадий бўлса. Бирни эвазига милиардни олиш савдоси турган бўлса, савдони қўлдан чиқарманг. Сизни ғамингизга шайтон сабаб бўлади. Чунки у бу ғамингизни эвази улкан эканлигини яхши билади. Валлоҳу аълам!