Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит ҳақида

14:21 / 22.06.2022 | Sardorbek | 2176

Ассалому алайкум! Бизга кредит ҳақида тўлиқ малумот берсангиз излаш ҳизматидан фойдаланиб жавобни ўқиб тушунолмадим. Яқинда Шукуруллоҳ домла кредит агар фоиз ойдан ойга қўшилмаса насия савдо бўлиб жоиз бўлувради дейишди. Шунга саволим кредит ҳалолми ё ҳаромми? Акам кредитга телефон олмоқчи эди йўқ ҳалол эмас экан десам Шукуруллоҳ домлани гапини яни насия савдо каби бўлуради деяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пулини бўлиб тўлаш шарти билан бирор буюм олмоқчи бўлсангиз ҳозирда уч хил йўлга дуч келасиз:

1). Рибавий қарз олиш. Бунда сотувчидан бошқа бир шахс  ўша буюмни сотиб олиши учун харидорга фоизи ила қайтариш шарти билан пул қарз беради. Бундай шаклда қарз бериш ҳам олиш ҳам жоиз эмас. Чунки фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир. Бу ҳизмат кўп ҳолатларда кредит деб аталади. Бундай йўл билан маҳсулот сотиб олиш жоиз эмас.

2). “Муддатли тўлов (Сервис рассрочки)” хизмати билан шуғулланувчи ташкилотлар орқали сотиб олиш. Бунда сотувчидан бошқа бир шахс мижозга ўша буюмни сотиб олиш учун ўз хизматини таклиф қилади. Ушбу ҳизматнинг моҳияти аслида рибавий қарз ёки муробаҳа кўринишида бўлиши мумкин. Муддатли тўлов хизмати билан шуғулланувчи ташкилот товарни аввал дўкондан сотиб олиб (!), уни ўз вакили орқали қабз қилиши, яъни қўлига олиши (!), сўнгра мижозга аниқ ўзгармас муддатга (!), ўзгармас нархга (!) сотиши, тўлов кечиккани учун ўз фойдасига пеня тўлашни шарт қилмаслиги (!) лозим. Бундай йўл билан буюм сотиб олиш жоиз.

3). Тақсит ёки насияга сотиб олиш. Бунда сотувчининг ўзи маҳсулотини пулини кейин тўлаш шарти билан сотади. Бу савдо ўзгармас нархга, аниқ муддатга тузилиши, тўлов кечиккани учун сотувчининг фойдасига пеня ундирилиши шарт қилинмаслиги лозим. Бундай йўл билан ҳам буюм сотиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat