Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи ракатда саловат ўқиш

18:31 / 22.06.2022 | Мадина | 1392

Ассалому алайкум! Мен намозда иккинчи ракатдан сўнг, бу суннат ёки фарз намози бўладими "аттахият"ни ўқиб бўлиб кўпинча кетидан ўзим билмаган холда саловотни ўқиб кетаман ва ярмида вай саловотни ўқияпман деб барибирам саловотни охиригача ўқиб кейин учинчи ракатга тураман. Лекин нотўғри намоз ўқидим деб қайтадан ўқимиман. Мен бундай ўқишни одат қилмаганман лекин ўзидан ўзи кетидан қўшиб ўқиб кетаман. Бу намозни қайтадан ўқишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса ёки «Аллоҳумма солли ала Муҳаммад»гача ўқиб юборса, учинчи ракъатга туришни кечга сургани учун саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Агар саждаи саҳв қилмай намозни тугатган бўлса намози макруҳлик билан адо бўлган бўлади. Модомики ўша намознинг вақти чиқиб кетмаган бўлса намозни қайта ўқийди. Агар вақти чиқиб кетган бўлса намозни қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat