Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оёқ оғриғида намоз ўқиш

13:53 / 17.03.2021 | To'htajon | 1310

Ассалому алайкум! Бу саволни ўғлим номидан беряпман: Ассалому алайкум ҳудо ҳоҳласа намоз ўқишни бошламоқчиман лекин кадада ўтира олмаяпман. Оёғим жуда оғрийди. Ўтирганимда эмас отиришга ҳаракат қилсам умуман ўтириб бўлмайди. чап оёғим устига ўтириб ўнг оёғимни бармоқларини қиблага қарата олмайман. Намоз ўқийдиганлардан сўрасам бошида шундай бўлади кейин ўрганиб кетасан дейишди. Лекин ўргана олмадим қизиғи ўнг оёғимни устида ўтириб чап оёғимни қибла тарафга бемалол қаратам ҳоҳлаганимдай ҳолатда қўяман. Кейин ўнг ва чап оёғим бош бармоқларини солиштирсам ўнг оёғим бош бармоғи тепага кўтарилмас экан. Ёшлигимда футбол ўйнаб ўнг оёғимни бош бармоғини қаттиқ оғритгандим. Шифокорнинг айтишича бармоғимни пайини узган эканман шунинг учун қайрилмас экан.1) ўнг оёғимни бош бармоғи сал қайрилади лекин ўтирганимда оёғим танамдан икки қарич ўнгроқда туради ва бармоғим тўлиқ қиблага қарамайди. Лекин барибир жуда оғриб туради. Шу ҳолда оқисам бўладими.2) ёки ўнг оёғим устига ўтириб чап оёғимни бармоқларини қиблага бемалол қаратаман бу ҳолатда-чи. Устоз ўзинггиз энг мақул ҳолатни айтинг. Излаш ҳизматидан кўрдим узрли одам ўзига қулай ҳолатда ўқиши мумкин экан ва ена бир нарсани кўрдим тушинишимча намоздан кўнгли тўлмаган одам уни қайта ўқиркан мени ҳам кўнглим жуда ғаш шунинг учун ўзинггиздан фатво олишни истадим. Менга ўхшаганларни намози қабул бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга қулай ҳолатда ўқийверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat