2011 йилда холам оламдан ўтган эди. Тазияда аёлим билан иштирок этдик. Тазиядан сўнг аёлимнинг уйқуси камайиб кетди ва қўрқоқ бўлиб қолди. Ҳар нарсадан ҳадиксирайдиган бўлиб қолди. Докторлар ҳеч қандай даво қилиша олмади ва улар эскича дейишди. 2012 йилда муллага борганимизда Ўлик чилла тушибди деди ва амалларини қилди. 1 йилча яхши юрди. Кейин яна ўша аҳвол. Яқинда яна муллага олиб бордик. Ҳозир бироз яхши. Ўлик чилла деган нарса ҳақиқатдан ҳам борми? Агар бўлса қандай амаллар қилиш керак?
Бу нарса шаритда йўқ.