Ассалому алйкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари
Оила қурганимга 7 йил тўлади, 3 та болам бор. Эрим 7 ёшлигида кўзидан жароҳат олган. Натижада бир кўзи ожиз, кўриш нервлари бош мияда жойлашган бу марказий системасига салбий таъсир қилган. Глаукома ташхиси эса инсонни асаб касалликлари билан боғлиқ ва ўта рашқчи жуда инжиқ ва талабчан, остонадан у ёғига чиқармайди. Фақат ойда бир марта ота-онамникига рухсат беради. Эсимни танибманки, ота-онам Исломда ва ўзим ҳам унга риоя қиламан. Ижтимоий алоқаларимни чеклаб қўйган ва менда невроз кучайиб кетди. Ўзимни бошқара олмаяпман, даволанишларим эримнинг ҳолати фойда бермаяпти. Ҳатто Ҳайит байрамида ҳам бирор ерга боришга рухсат бермайди ёки ўзи олиб бормайди. Доктор айтди: Психозга тушиб қолмаслик учун эримни рухсатисиз билдирмасдан албатта маҳрамларим билан сайрга чиқиб асабларимга дам беришим мумкинми?Илтимос дуо қилинг оқибатимиз хайрли бўлсин Аллоҳ мусибатимни динимда қилмасин!
Мумкин. Аллоҳ таоло шифо берсин.