Ассалому алайкум! 1-Маълумки эркак кишида аврат киндикдан тиззагача. Мен баъзан ўзим якка ҳолда машқ қиламан. Агар ҳеч ким кўрмаса, калта шортикда машқ қилсам бўладими(исиб кетмаслик ва қулай бўлиши учун)?
2-хонанинг ичида ҳеч ким бўлмаса, калта шортикда юриш ёки ухлаш мумкинми? Ҳаммомда ва ҳожатхонада ҳукми қандай? Ҳаммаси учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Ҳеч ким йўқ бўлган жойда ҳам Аллоҳ ҳаё қилишга лойиқ зот. Бирор қарич узунроқ нарса кийсангиз шу амалингиз ҳам бир фарзни адо қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.