Шошқолоқлик ва тез аччиқланишдан қутилиш учун ҳаракат қилинг. Бунинг учун “Руҳий тарбия” китобининг ушбу мавзуга оид бобларини ўқиб, ҳаётга татбиқ қилишга урининг. Хафа бўлган одамни рози қилишга ҳаракат қилинг. Ушбу мактубда ёзган гапларингизни ўша одам билан алоқада бўладиган киишларга ҳам айтинг. Уларни бу гапларни унга етказишиади ва у кишида сиз ҳақингизда яхши фикр пайдо бўлади. Икки масалада ҳам асосий ёрдамни Аллоҳ таолодан сўранг. Дуо қилинг.