Савол никоҳ ҳақида эди ва бир эркак бир аёлни шаҳват билан ўпса, жимо қилса, шаҳват билан ушласа, у эркакнинг отаси ва ўғли у аёлга ҳаром, аёлнинг қизи ва онаси ҳам бу эркакка ҳаром дейилганди. Сиз бу саволга “никоҳланиб бўлмайдиган ҳолга келади дегани”, деб жавоб бергансиз. Мен шу масала ҳақида интернетда ўқиб, ҳанафийларда никоҳланиш ҳаром, бошқа мазҳабларда мумкин деб ўқигандим. Саволим шуки, ҳақиқатда бошқа мазҳабларда мумкинми ва ўша мазҳаб уламолари фатвосини бир маротаба олса бўладими?