Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит ва насияни фарқи нимада?

13:35 / 29.06.2022 | Play & Win | 1688

Ассалому алайкум! Мен бугун ижтимоий тармоқда машинани насия савдога бераркан банк аралашмаган ва пеня туғмайди муддати ўтиб кетса машинанинг таннархини 4дан ёки 3дан бирини тўларкан бошида ва 1, 1ярим узоғи 2йилгача бўлиб тўлашга бераркан албатта устига нарх қўшиб бу албатта шариатда ҳалол савдо лекин менда савол туғилди бир инсонда 150млн сўм пул бор ва у банкдан кредит олди 100млн сўмлик машинани ва 30млн бошланғич тўловни қилиб 3йилга фоиз, пеняси билан умумий 150млн сўм бўлар экан, энди яна ҳудди шундек бир инсон унда ҳам 150млн сўм пул бор ва у насия савдодан машина олмоқчи ва у ҳам 100млн сўмлик машинани бошланғич тўлови 30млн сўм ва пеня туғмайдиган банк аралашмаган савдо қилиб 2йилга умумий 150млн сўмга келишилди. Энди менинг саволим қуйидагича иккала ҳолатда ҳам харидорнинг 150млн сўми кетди, лекин битта савдо рибо, битта савдо ҳалол нимага насия савдо ҳалол шу савол умуман мени тинч қўймайди барибир 2ла ҳолатда ҳам ҳаридордан 1хил сумма кетадику ахир илтимос шуни тушунтириб берингизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибавий қарз (кредит) ва насия савдо (муробаҳа ёки мусовама) ўртасидаги фарқ қуйидагича:
1). Муробаҳа бу товарни пулга сотишдир. Кредит эса пулни кўпайтириб қайтариш шарти билан қарзга беришдир. Зиёдалик шарт қилинган ҳар қандай қарз рибодир.
2). Муробаҳа савдосида сотувчи товарни сотиб олади, қабз қилади ва товар унинг жавобгарлигига ўтади. Шундан сўнг уни харидорга насияга сотади. Бу жараёнда у ўзи сотиб олган товарни харидорга сотиш ва топширишдан аввал унинг масъулияти ва хатарини ўз зиммасига олади. Рибавий қарз берувчи эса харидор ўзига керакли ўша товарни сотиб олиши учун қарз беради холос. Уни ўзига сотиб олмайди ҳам, қабз қилмайди ҳам, унинг масъулиятини зиммасига олмайди ҳам.
3). Муробаҳа савдосида маҳсулотнинг нархи келишувдан сўнг ўзгармайди. Рибавий қарзда эса тўлов кечиккан пайтда ошиб боради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat