Ассалому алайкум! Ҳозирда "Узум маркет" номли интернет дўкони оммалашмоқда. У орқали маҳсулот сотиш учун омборхонасига маҳсулотлар топширилади. Маҳсулотларни интернеи дўконга жойлаш, реклама қилиш, буюртмаларни етказиб бериш каби хизматларни интернет дўкон ўз зиммасига олади. Лекин маҳсулот сотилмаса, омборда муддати ўтиб қолса жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Эгасига қайтарилади. Шу шартларга рози бўлиб савдо қилишимиз шариатимизда жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бизга ушбу сайт борасида бир-бирига тескари маълумотлар келмоқда. Ўрганиб кўриб кейин жавоб берамиз. Валлоҳу аълам!