Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

05:06 / 15.10.2021 | Abu Abdulloh | 871

Ассалому алайкум! 1). Амаким билан дўконимиз ёнма-ён. Амаким дўкондаги молларни нархини белгилаб қўйган. Дўконимдан мижозларга мол сотишиб белгиланган нархни беришсен етади қолгани ўзинга дейди. Шу иш жоизми? 2) мен бирон бир нарсани танлаб нархини келишиб, сармоядорга шуни менга олиб беринг устига фойдези қўйиб менга бўлиб тўлаш шарти билан сотинг десам у рози бўлса шу савдо жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сизларни вакил қилса ва вакилни хизмат ҳақини тайин қилиб қўйса жоиз. Яъни “молимни сотишга вакил қилдим, 110га сотсанг хизмат ҳақинг 10 сўм, ундан ортгани ҳам сеники” деса бўлади.

2). Олиб беришни олдиндан ваъдалашса жоиз. Лекин шарт қўйилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat