Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик хақида

20:38 / 04.07.2022 | Алишер | 859

Ассалому алайкум! Менга қурболик қилиш вожиблигини биламан. Бу йил инша Аллоҳ битта буқа сўймоқчидим. Шу буқага пул бермаса хам, хотимни хам шерик қилсам бўладими? Лекин хотинимда нисоб микдорида мулки йўқ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масала: Кўпчилик бўлиб қурбонлик қилинаётган суратда шериклардан бири ўтган йилни қазосини ният қилса, шерикларнинг қурбонлиги адо бўлади. Лекин, қазони ният қилган кишининг қурбонлиги нафл бўлиб, қазо қурбонлик ўрнига ўтмайди ва жониворни гўштини ҳаммасини садақа қилиб юбориш вожиб бўлади. Қазо қурбонлик эвазига бошқа қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Масала: Бой одам қурбонлик қилишликка жонивор сотиб олиб, бошқаларни унга шерик қилиши мумкин. Агар сотиб олувчи фақир бўлиб, сотиб олаётган вақтда бошқалар шерик бўлса, шерик қиламан деб ният вилса, бошқаларни шерик қилса бўлади. Агар сотиб олиш ватида бошқалани шерик қилишни ният қилмаган бўлса, шерик қилиши жоиз эмас.
Савол: Қурбонликда шериклардан нималар талаб қилинади?
Жавоб: 1. Ҳар бирининг хиссаси еттидан бирдан кам бўлмаслиги шарт.
2. Шерикларнинг ҳаммаси мусулмон бўлишлиги, ҳаммаси Аллоҳга муқарраб бўлишни ният қилиш. Шунга биноан шериклардан бири мусулмон бўлмаса ёки Аллоҳга муқарраб бўлишни ният қилмай гўштни ният қилса ёки бирортасининг хиссаси еттидан биридан кам бўлса, ҳеч бирлари томонидан қурбонлик бўлмайди. Лекин қурбонликни барчаси бир хил бўлиши шарт эмас. Кимдир вожиб қурбонликни, кимдир ақиқани, кимдир марҳум(вафот этган одам номидан) тарафидан қурбонликни ният қилса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat