Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўладими?

20:18 / 04.07.2022 | Нурбек | 1131

Ассалому алайкум! Мен бир фирмада ишлайман. Савол эгаси - ушбу фирманинг касаба уюшмаси ходими ҳисобланади. Савол қуйидагича: Фирма касаба уюшмаси банк ҳисоб рақамига ҳар ой маълум миқдорда маблағ ўтказади. Ушбу жараён давлат қонун-нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу сумма асосан фирманинг Жамоа шартномасига биноан, ходимларни ижтимоий-моддий қўллаб қувватловчи тадбирлар учун сарфланади. Бундан ташқари, фирма жойлашган ҳудуд атрофида истиқомат қиладиган аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига молиявий кўмаклар ҳам ушбу фонд ҳисобидан берилади. Яқинда, ҳисоб рақами очилган банкдан таклиф тушди. Таклифга кўра, ҳисоб рақамдаги пулларни омонатга қўйиб, йилига банкдан умумий сумманинг 16% миқдорида пул олишнинг имкони бор. Ушбу таклифга рози бўлиб, 16% миқдоридаги суммани тўлиғича муҳтож оилаларга корхона томонидан ёрдам сифатида бериш таклифи кўриб чиқилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан шариат доирасида билдирадиган муносабатингиз биз учун жида муҳим. Банкка пул қўйиб, фоизини олиш тўлақонли рибо эканлиги бизга маълум. Бироқ, фирма касаба уюшмаси ҳисоб рақамида 1 миллиард сўмдан зиёд миқдорда пул мавжуд. Банкка омонатга қўйилгандан сўнг олинадиган 160 миллион сўмга кўплаб мухтож оилаларга ёрдам бериш имконияти мавжудлиги боис, сизларга савол билан мурожаат қилишни лозим топдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ниятнинг яхшилиги ҳаром ишни ҳалол қилиб қўймайди. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat