Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воз кечилган қарз

18:58 / 04.07.2022 | Holivecomix | 912

Ассалому алайкум! Биттасидан қарзим бор эди. Қарз бўлишдан олдин мани унга, уни манга хисобсиз ўтганларимиз бор. Мани унга ўтгани кўпроқ диб хисоблиман, лекин бу тема ёпилган ва розилашилган. Хуллас, ундан қарз огандим. Шу қарзими узиш вакти кеганда азгина қийналиб қолдим ва у манга дидики ярмини қибер, қоганидан воз кечдим диди. Айтган суммасини бўлиб бўлиб қилиб бердим. Розилашдик, қарзим ёпилди. Орадан 2-3 йил ўтиб, "манга берган қарзимдан воз кечганимдан афсусдаман, қарзимми қоганини кибер" диди. Ман дидимки "сан воз кечдин, ўшанда воз кечмаганинда хозиргачам қиберган бўлардим, энди оилам рўзғорим бор, уни устига курс хам бошқа, уша пайтдеги ойлигимга қараганда, қибермиман, сабаби қарзим йўқ" дидим. Шу билан бу тема ёпилди. Қарз воз кечганига гувохларимиз йўқ, лекин ўзи хам инкор қимаяпти, воз кечганимдан афсусдаман диди. Энди вақт ўтиб шу савол қийнавотти. Халиям қарзманми ёки йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра у қарзнинг бир қисмидан воз кечганига ўзи иқрор бўлган экан. Шунга кўра сиз қарздор эмас экансиз. Сиздан кечиб юборган қарзини талаб қилишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat