Ассалому алайкум! Насия савдо бўлади дейишяпти. Саволим шуки Мени нахт 3500 пулм бор лекин мошина сотвололмаяпман окам менга ўзим обераман диб мошина ўзлари таллаб номимга ўтқизиб бердилар ва мошинани тан нархи 7400 дедилар сен 2 йил давомида 250 дан менга Тўлаб берсен болди дидилар мен уларга 3500 пулимни бериб юбордим бу қандай ҳолат мен нотоғри иш қимадимикин диб ўйлаб чиқвоман?
– Ва алайкум ассалом! Бир киши пули бор кишининг олдига келиб, “Беш минг пулим бор ўзингизни пулингиздан беш минг қўшиб, битта машина олиб берсангиз, бир йилда ўша қўшган беш мингизни ўн минг қилиб бераман” дейиши жоизми?
Жавоб: Айнан шу тарзда битм қилиш судхўрлик бўлади. Лекин, пули бор киши ўз ёнидан
ўн мингга машина сотиб олиб, беш минг пули билан келган одамга бир йилга ўн беш минга сотиб, беш мингини нақд олиб шу ишни қилиши мумкин. Қолган ўн минги эса, бир йилга насия бўлади. Бу ерда икки иш бажарилади. Жоиз бўлмаган сувратида эса, бир иш бажарилади, яъни пули бор киши ёнидан пул қўшиб, беш минг билан келган кишига машина олиб бериш ва қўшган пули эвазига фойда олишлик. Бу жоиз эмас. Иккинчи сувратда эса, биринчиси, пули бор киши ҳужжатларини расмийлаштирмасада ўзининг пулига машина сотиб олиши; иккинчиси, беш мингги нақд, қолган ўн мингини бир йилда тўлаш эвазига сотиши. Баъзилар бу ишни "али-хўжа, хўжа-али бўлишидан бошқа нима фарқи бор", дейишлари мумкин. Бу ерда судхўрликдан қочишлик бор.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ فَجَاءَهُ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا قَالَ لَا وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا تَفْعَلْ بِعْ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбар закотларини йиғиб келишга юбордилар. У киши жаниб (олий навли) хурмо олиб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хайбарнинг барча хурмоси шу каби бўладими?” дедилар.
У:
“Йўқ, Аллоҳга қасам, эй Аллоҳнинг расули. Биз бундан бир соъини икки соъ (нави пастроқ) хурмо ва икки соъни уч соъ (нави пастроқ) хурмо эвазига олар эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ундай қилма, балки нави паст хурмоларни дирҳамга сотиб, у дирҳамларга жанийб (олий навли хурмо) сотиб ол” дедилар”.
Бухорий ривоятлари.
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нави паст хурмо эвазига олий навли хурмо сотиб олиш бир амал ила бажарилганда, дуруст эмаслигига, икки амал билан сотиб олинганда жоизлигини таълим бердилар. Мазкур масала ҳам шу кабидир. Валлоҳу аълам!