Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона хақлими

18:18 / 04.07.2022 | Sanam | 1020

Ассалому алайкум! Мени турмуш қурганимга 3 йил бўлябди турмуш ўртоғим москвада ишлайди тўйимизга 3 йил бўлаётган бўлсада хисобласам 10 ой бирга яшаганмиз холос фарзандим 1 ойдан кейин 2 ёш бўлади фарзандим отасини биринчи марта 1 ёшдан ўтганида кўрган 2 ой бирга яшашган отаси билан фарзандим отасини жудаям соғинади лекин қайнонам бизни турмуш ўртоғим билан бирга кетишимизга рухсат бермиди. Фарзандим отасини соғинади десам бу бола балони биладими, отани билмиди, оилангни олиб кетсанг оқ қиламан дейишгача борди. Турмуш ўртоғимни қайнонамни бизга нисбатан қилган иши тўғрими? Хозирда отамни уйидаман турмуш ўртоғим бизни олиб кетмагандан кейин уйимдагилар билан ота уйимга келдим. Турмуш ўртоғим кетиб қолганим учун жавобингни бердим бошинг очиқ деган сўзларни айтди. Илмли инсонлардан талоқ тушганини билдик, келганимизга 8 ой бўлдиямки қайнонам биздан хабар хам олмади, лекин турмуш ўртоғим талоқ тушганини билиб туриб мени уйига бориб қайнонамдан хабар олиб келгунича кутиб шу уйда яшашимни талаб қилябди. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонани бу қилган иши мутлақо нотўғри. Ҳолат айни сиз ёзгандек бўлса эрингизни “жавобингни бердим бошинг очиқ” деган гапи билан талоқ тушган. Уч ҳайз кўриб поклангунизча иддангизни ўтиришингиз шарт. Иддадан кейин эрнинг сизга ҳукми ўтмайди. Уни уйига бориш ёки бормаслик ихтиёрингиз. Эрингиз келганидан кейин сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat