Ассалому алайкум! Жума намозининг 2 ракат фарзини оқишни бошлаган эдик, орқа сафдан 1инсон биздан олдинги саф қаторини толдириш учун намозини оқишни бошлаган одамларни олдидан кесиб отди. Ёнимдаги инсон олдидан одам кесиб отгани учун намозига қайтадан нийят қилиб яна бошидан намозини бошлади. Айтингчи саф тўлдирган одам ва намозини қайтадан ўқиган одам тўғри йўл тутдими?
– Ва алайкум ассалом! Сафни тўлдириш учун олдига ўтган одам тўғри қилган. Ўтгани учун намозини бузиб қайтадан ният қилган одам нотўғри қилган. Валлоҳу аълам!