Ассалому алайкум! Мен уч тўрт йил аввал Россия давлатида татар масжидида бир инсон билан никохдан ўтганман, лекин бу никохга акам рози бўлмаган. Отам йўқ, акам ота ўрнида, лекин онам бор эдилар ёнимда. Домланинг ўқиган никохи бизникига ўхшамас эди. Акам норози бўлгани учун у инсондан рухсат хам сўрамай Ўзбекистонга қайтганман. Акамни норозичилигисиз хам у инсон билан орамизда никох бўлганми? Бу вокеага 4 йил бўлди, ҳозир бошқа инсонга турмушга чиққанман бу ерда. Фарзандим бор, у халол фарзандми?
– Ва алайкум ассалом! Россияда ўқилган никоҳда агар никоҳнинг шартлари топилган бўлса никоҳингиз боғланган бўлади. Бу билан ўша кишидан талоғингизни олмагунингизча бошқага никоҳингиз шаръан боғланмайди. Валлоҳу аълам!