Ассалому алайкум! Ман ёшлигимда қариндошларимни уйига борганимда кичик кичик ўғирлик лар қилгандим. Яширинча ҳеч кимга билдирмай пул олганман.Ҳозир мана шу гуноҳимни ювиш учун уларга пулларıнı қайтармоқчиман. Сиздан пул ўғирлагандим дейиш бироз ноқулайлик туғдиряпти шунга ўғирлагандим демасдан сизга Эҳсон деб уларга пулларини қайтарсам бўладими? Бу ҳам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!