Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизнинг “никоҳ ўқилаётган пайт келиннинг розилигини куёв (бевосита) эшитиши шарт” деган жавобингизни ўқиб, кўнглимга хавотир тушди. Масалан, менинг никоҳимда аёлим уялганидан паст овозда “розиман” деб жавоб берган (Кейинроқ ўзидан сўрасам тортиниб паст овозда айтганини тан олган). Имом “эшиттингларми?” деб мен билан гувоҳ жўрамга айтганда иккиланиб “ҳа” деганман. Аёлим билан бир-биримизга кўнгил қўйишиб, ота-оналаримизга ҳам маъқул келиб аҳдлашганмиз. Норозилик ва мажбурлаш бўлмаган. Мана шу никоҳимиз тўғри бўлганми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қиз боланинг индамагани ҳам розилиги бўлади. Китоб ўқисангларчи! Аллақачон ёзиб қўйилган нарсани мендан қайта-қайта сўраманглар, ахир.