Ассалому алайкум! Намоз ўқиганда ел чиқиши сабабли таҳоратим кўп бузилади, аммо соҳиби узрлилар қаторига кирмайман деб ўйлайман чунки агар намоз вақти орасида фарзини таҳоратли ўқишга вақт топса, соҳиби узрлилар қаторига кирмайди дейилган гапни ўқиган эдим. Шунинг учун таҳорат олгандан сўнг фақат намозни фарзини ўқисам бўладими? 2. Ёки намозларда аввал фарзини кейин таҳоратим бузилмаса кейин суннатини ўқисам ҳам бўлаверадими? Масалан пешинда аввал 4ракат фарзни, кейин таҳоратим бузилмаса суннатларини ўқисам бўладими? 3. Соҳиби узрлилар қаторига кираманми ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти чиқишига яқин қолгунича таҳорат олиб фарздан аввалги суннат намозни ҳам ўқишга ҳаракат қиласиз. Лекин масжидда жамоат билан намозларни адо қилсангиз ва суннатни ўқишга улгурмаган бўлсангиз фарзни ўқийверасиз. Пешиннинг суннатини атайин фарздан кейинга суриш жоиз эмас. Бу ўша суннатни тарк қилишдир. Бомдоднинг суннатини эса фарздан кейин ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!