Ассалому алайкум! Бомдод намозини 2 ракат суннатини ўқишдан аввал, шу бомдод намозини суннатини ва 2 ракат шукру вузъу намозини ўқишга ният қилса бўладими? Яъни, Суннат намозини ўқишда агар вақт камроқ бўлса унга бошқа бир нафл намозни қўшиб ният қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бир намозни бомдоднинг суннати ва шукри вудуъ нияти билан ўқиб бўлмайди. Қолаверса бомдод вақти киргач бомдоднинг суннатидан бошқа нафл ўқилмайди. Валлоҳу аълам!