Ассалому алайкум! Аввал эътибор бермаган эканман, намоз ўқийдиган хонамда деворларнинг безак қоғози(обой)га қуёш расми туширилган бўлиб, қуёшнинг ўртаси одам қиёфаси шакли бор экан. Бу безак тахминан 1,5 метр баландликда туради. Намоз вақтида деярли умуман кўзим тушмаганди. Ижарада тураман, бошқа жойда намоз ўқиш имкони йўқ. Бундай вазиятда нима қилишимни маслаҳат берасизлар? Жавобингиз учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Ўша тарафни икки метр баландликдаги нарса билан тўсиб қўйишни чорасини топинг. Валлоҳу аълам.