Ассалому алайкум! Уйланадиган ёшга етиб қолдим 25 тўлдирдим деярли уйдагилар оғайниларимиз бир қилинликга номзод тавсия этишаябди мен сўраб суриштирсам оталари банкда ишлар экан кредит бўлимида ёки хисобчи бўлиб ишлар экан энди бошим қотиб қолди. Аямга ёқибди шуни қилайлик деябди мен шошилмаябман бир қарорга қабул қилишга. Маслахат берингизлар нима қилай? Мен кредитни жуда ёмон кўраман баракани кетгизадиган нарса деб биламан ўзим умуман кредит олмаганман ва қизиқмаганман хам нима маслахат берингизлар.
– Ва алайкум ассалом! Имкониятингиз даражасида кичкина тўй қилиб уйланинг. Ишни бошини шариатга зид нарса билан бошламанг. Валлоҳу аълам!