Ассалому алайкум! Бир ҳадис ўқидим. Унда хамр тайёрлаган ҳам, сотган ҳам, олиб келган ҳам, ичган ҳам лаънатланган экан. Мен бир инсонга ароқ олиб келтириб берсам ва гуноҳи ҳам, лаънати ҳам сенинг бўйнингга десам ҳам мен барибир гуноҳқор бўлиб қоламанми?
2. У ишни қилиб лаънат олган инсоннинг амаллари ҳабата бўладими? Агар шу ишни қилиб тавба қилса ва яна қилиб, яна тавба қилса тавбаси қабул бўладими? Қайта-қайта қилиб, қайта-қайта тавба қилса ҳам Аллоҳнинг наздида мунофиқ бўлиб қолмайдими? Мен яшайдиган жойда бундай ишлар кўп бўлади. Лаънатга учрашдан қўрқаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Бўласиз. 2). Ҳар қилганида, лаънатига айланаверади. Валлоҳу аълам!