Ассалому алайкум! Бир нарса мени жуда кийнаяпди. Ширинликлар, музқаймоқ ея олмаяпман чунки махсулот таркибини ўргансам таркибида аниқ махсулот ёзилмайди масалан музқаймоқ таркибида "Стабилизатор" қўшимчаси бор, бу қўшимча Е-400 дан Е-499 гача экан. Аммо ўша музқаймоқ ёки ширинликда факат Стабилизатор деб ёзилади аниқ берилмайди. Ман Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ширинликларни таркибини ўрганиб юқоридаги холатга юз келаман. Устоз бу борада бирор енгиллик борми?
– Ва алайкум ассалом! Саволингизнинг жавоби ўша маҳсулотлар таркибини яхшилаб текшириб кўришдадир. Ҳаромлиги аниқ бўлса истеъмол қилмайсиз. Асосли даражада шубҳа уйғотадиган қўшимча бўлса тийилган яхши. Ҳалол бўлса мубоҳ. Валлоҳу аълам!