Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кабристондаги масжид хусусинда

00:00 / 30.09.2008 | eski savollar | 5324

Ассалому алайкум, хурматли устоз!Аввало Муборак Рамазон Хайит байрами билан кутлайман.Сизга саволим куйидагича:Хабарингиз бор, кишлокларда одатда, масжидлар кабристонларни ичида булади. Яъни махалла, кишлокларда оксоколлар келишиб, махалла ёки кишлок эхсонларидан тупланган пулларга кабристонлар ичида ёхуд киравериш жойларига масжидлар куришади.Сабаби бошка жойларда масжид куришга рухсат йук.Бир танишим “мана бу кабристонда жойлашган масжидда намоз укиш яхшимас, яъни дурустмас” деб колди. У курсатган масжид кабристонда жойлашган булиб, Кибла томонда, яъни масжиднинг кибла томонида, масжид биносининг орка тарафида кабрлар жойлашган. Уйланиб колдим, биз хам одатда бомдод, хуфтон намозларини кабристонда жойлашган махалла масжидида укиб келамиз. Лекин бизда кабристон масжиднинг чап тарафида жойлашган.Устоз, илтимос, изох берсангиз. Умуман олганда биз тугри киляпмизми? Ёки факат кабрлар кибла томонда булган масжидларда намоз укиб бумийдими?Жавоб учун олдиндан рахмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволингизга «Фатовий ал-Азҳар» - Ал-Азҳар фатволари» мажмуасидаги қуйидаги фатвони жавоб тарийқасида тақдим этишга ижозат берсангиз- Ичида қабр бор масжиддаги намоз ҳукми: Агар қабр масжиддан ажралган жойда бўлса, яъни, намоз ўқилмайдиган жойда, унга қўшни масжиддаги намоз тўғридир. Бунинг ҳаромлиги ёки макруҳлиги йўқ.- Аммо қабр масжиднинг ичида бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабида намоз ботил ва ҳаромдир. Қолган уч имомнинг мазҳабида жоиздир. Фақат улар, қабр намозхоннинг олд тарафида бўлиши макруҳ, деганлар. Чунки, бунда қабрга намоз ўқиганга ўхшашлик бор. Лекин қабр олдида намоз ўқишдан уни муқаддас билиши ва улуғлаш кўзланган бўлса, ҳаромдир. Гоҳида ширкка олиб бориши ҳам мумкин. Бас, қабр намозхоннинг орқасида, чап ёки ўнг тарафида бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat