Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

билмасангиз олимдан суранг

00:00 / 25.01.2008 | eski savollar | 4005
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Аллох (ж.ж) сизга узок умр, ишларингизга муваффакиятлар берсин.Сизга бир неча савол билан мурожаат килмокчиман. 1. Сажда холда икки оёкларни ердан узса намоз ботил буладими? 2. Оёкка масх тортиш учун оёк кийим кандай булиши керак? ( Мен калин пайпокка хам масх тортса булади деб билардим аммо 12000 кадам юрса йиртилмаслиги ва оёк кийим чарм булмоги керак деб эшитдим.) 3. Жаноза намозини оёк кийим( туфли, сапог каби) билан укиш мумкинми ёки оёк кийимни ечиб устида туриб укиш керакми? 4. Фарзандларни маблаг ва совга билан илм йулига таргиб килиш мумкинми? Аллох сизни ёрлакасин. Жавобларингиз учун аввалдан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сажда ҳолатида икки оёқ ердан кўтариш ҳақида «ал-Иноя фии шарҳил Ҳидоя» китобида «Сажда қилганда икки оёғи панжаларини ердан кўтариши жоиз эмас, буни Кархий ва Жассос зикр қилган, иккисидан бирини қўйса, жоиз. Қозийхон: «Макруҳ бўлади» деган», дейилган.2. Махси ва чориқдан бошқа уларнинг вазифасини адо этадиган пойафзалларга ҳам масҳ тортса бўлади. Бунинг учун, мазкур пойафзаллар икки оёқнинг тўпиқдан юрқорисини тўсадиган, боғламаса ҳам ўзи тик турадиган ва у билан юриб сафар қилса бўладиган даражада бўлиши лозим. Мазкур сафар энг ози бир фарсах, яъни, 5544 метр масофага бўлиши керак. Агар мазкур масофани босиб ўтгунча йиртилиб кетадиган пойафзал бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмас.3. Оёқ кийимида нажосат бўлмаса, у билан жаноза намозини ўқиш мумкин.4. Фарзандларни маблағ ва совға билан илм йўлига тарғиб қилиш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat